Мамлакатимиз раҳбарининг 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан муҳтарама аёлларимизга йўллаган байрам табриги мазмун-моҳиятини жойларга етказиш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Унда бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, эл суйган санъаткорлар, шоирлар иштирок этишяпти.
Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида бўлиб ўтган худди шундай маънавий-маърифий тарғибот тадбири “Эзгулик - шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деб номланди. Пойтахтдан ташриф буюрган тарғиботчилар, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси, Жиззах шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маданият бўлими, шаҳар “Бувижонлар мактаби” аъзолари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этган тадбирда сўз олганлар юртимизда тинчлик, тотувлик, барқарорлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик йўлида олиб борилаётган ишлар, хотин-қизлар учун муносиб шароит яратиб берилаётганлиги, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига доир давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ҳақида фикр билдирдилар.
Тадбир давомида “Китоб карвони”лойиҳаси ҳам ташкил этилиб, Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан маҳаллалар кутубхоналари учун китоблар жамланмаси топширилди.
Саид Донишев