САВДО ОХИРИГА ЕТМАДИ

С. Ғуломова танишлари А. Соатова ва М. Наимовага Туркия давлатида яхшигина даромадли ишга жойлаштириб қўйишини айтади. 

С. Ғуломова қизларнинг шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспортини олиб қўйиб, уларга Туркия давлатида фоҳишалик билан шуғулланишлари эвазига кунига 500 АҚШ доллари миқдорида даромад топишларини ваъда қилади. Шунингдек, уларга барча йўл ҳаражатларини ўз ҳисобидан тўлашини, кетган харажатни ишлаб топган пулларидан тўлаб беришлари ҳақида шарт қўяди. 

Қизлар С. Ғуломованинг таклифига рози бўлишди. Шундан сўнг А. Соатова ва М. Наимовага С. Ғуломова харид қилган Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича электрон авиачипта орқали Тошкент ҳалқаро аэропорти томон йўл олишди. Аммо йўлда вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан улар кетаётган машина тўхтатилиб текширилди ва С. Ғуломованинг савдосига нуқта қўйилди.

Собиржон  Эргашев,

Жиноят ишлари бўйича 

Бахмал туман судининг раиси  

 


Авторизация