Жиззах вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида 1988 йилда Зомин туманида туғилган муқаддам судланиб, ҳозирда АТИ жазосини ўтаётган фуқаро У. Ж. Жиззах вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан 2021 йилда ОИТС касаллиги аниқлангани, ОИТС касаллигини тарқатган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддасида кўрсатилган жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилиб, тилхат берганига қарамасдан фуқаро Э. Ж.билан 2024 йил апрель ойида фермер хўжалиги дала шийпонида бир неча маротаба фаол интим алоқада бўлиб келганлиги ҳамда Ж.Эламоновни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамолиддин Уринов,
Вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ катта тезкор вакили.