2024 йил октябрь ойида Самарқанд вилоятида туғилган, ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида ижарада яшовчи фуқаро Х.О. яшаш манзилида моддий манфаат олиш эвазига қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.
Мазкур фуқаронинг жиноий фаолиятига чек қўйиш учун Жиззах вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у ўзининг қўл остидаги енгил табиатли аёл - Сирдарё вилоятида туғилган С.М. ҳамда Ш.Рашидов туманида яшовчи Б.Э.ларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бериб, эвазига 200.000 сўм миқдоридаги пулни олган вақтида қўлга олинди. Тадбир учун фойдаланилган, рақамланган пуллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фуқаро Х.О.ни қилмиши учун қонун доирасида жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Жамолиддин Уринов,
Вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ катта тезкор вакили.