...ТИЛ БОР БАЛО КЕЛТИРАР

С. Туробова кечки пайт қўшниси П. Диёрова ва унинг келини С. Азизова билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Жанжал давомида С. Туробова  қўшнисига “Менинг боламни сен ўлдиргансан” деб, оғир турдаги жиноятни содир этишда айблаб, туҳмат қилади. Аслида С. Туробованинг ўғлининг ўлимига Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази томонидан “ўткир респиратор касаллик, гипертермик, талваса синдроми” деб кўрсатилган. 

Аёлларнинг жанжалининг охири судгача етиб борди. Одил суд томонидан  қўшниларига туҳмат қилган С. Туробовага нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди.

Алишер Бахтиёров,

Зарбдор тумани прокуратураси 

терговчиси


Авторизация