Вилоят прокуратураси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг жорий йил 14 февралда 61-3-0-Q/25-сонли қарори қабул қилинди ва инвестиция лойиҳалари билан манзилли ишлаш бўйича вилоят штаби тасдиқланди.
Жорий йил якунига қадар вилоятда умумий қиймати 2 млрд. 413,1 млн. АҚШ доллар бўлган 77 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари, умумий қиймати 2 млрд. 727,8 млн. АҚШ доллар бўлган 19 та тармоқ лойиҳалари ва умумий қиймати 405,1 млн. АҚШ доллар 3 та халқаро молия институтларининг лойиҳалари ўзлаштирилиши белгиланган. Умумий олганда 39 та йирик, 37 та ўрта ҳамда 20 та кичик лойиҳаларга ажратилган.
Хусусан, 77 та ҳудудий инвестиция лойиҳалар ҳисобига машинасозлик 68 млн., электротехника 77,2 млн., тўқимачилик 69,6 млн., кимё саноати 112,5 млн., озиқ-овқат саноати 94,6 млн., қурилиш материаллари 228,8 млн., нефтгаз саноати 16,6 млн. ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш йўналишларида 56 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилиши назарда тутилган.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 662 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, амалда 666,7 млн. АҚШ доллари миқдорида ўзлаштирилиши таъминланди.
Вилоят прокуратурасида томонидан инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг белгиланган муддатда тўлиқ ишга амалга оширилиши алоҳида назоратга олинган.
О.Одилов,
Вилоят прокуратураси
бўлим катта прокурори.