ЖИЗЗАХДА “АГТКШ”ГА КАТТА МИҚДОРДА МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА БЕЛГИЛАНДИ

Гап шундаки, техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги назорат инспекцияси томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчасига (АГТКШ) мувофиқлик сертификатисиз маҳсулот реализацияси билан шуғулланиб келган.

Жаримага айнан Жиззах вилояти назорат инспекцияси томонидан «Х.Б.И» МЧЖда ўтказилган текшириш натижасида автомобилларга газ тарқатиш компрессор шохобчаси томонидан ички ёнув двигателлари учун мувофиқлик сертификатисиз сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилиш ҳолатлари аниқлангани сабаб бўлди.  

Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ, жамиятга 41 миллион сўм миқдорида молиявий жарима расмийлаштирилди.  

Мувофиқлик сертификатисиз ички ёнув двигателлари учун сиқилган табиий газ маҳсулоти реализация қилинишини тақиқлаш ва маҳсулотни сертификатлаштириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди.



Авторизация