ШИФОКОРЛАР

Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан.

 

Эл соғлиғи Ватаннинг бир чегараси,

Сергак турар унда посбон шифокорлар.

Дард бостириб келса ёвуз ёвлар каби

Чегарада кўкси қалқон шифокорлар.

 

Келди ёвнинг аждоҳодай тождорлари,

Шифокорлар жанга кирди жонин тикиб.

Жони оғриб беморнинг ҳар оҳларидан

Ҳар дардманга умрининг минг онин тикиб.

 

Дардман кимдир: – қизалоқми, болакайми?

Бари бирдай юрагининг парчалари.

Шу болалар буюк элнинг бир умиди

Шулар очар келажакнинг дарчаларин.

 

Ҳамширалар – оппоқ ойлар табассуми,

Минг игнадан аъло бўлиб туюлади.

Игнасидан томирларга дори эмас,

Меҳрлари шалоладай қуюлади.

 

Мирзабек Давронов, 

Тиббиёт фанлари номзоди,

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.


Авторизация