САВОЛ БЕРИНГ ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

- Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси ёзма равишда расмийлаштирилади.

Қарз олувчи Қарз берувчига қарзга олинган пулларни шартномада кўрсатилган муддат ва шартлар асосида қайтариб беришга мажбурдир.

Қарз қайтариш муддати шартномада кўрсатилмаган тақдирда, қарзга олинган пуллар Қарз берувчининг талаб қилинган кунидан бошлаб ўттиз кун ичида Қарз олувчи томонидан қайтарилиб берилиши шарт.

Фоизсиз қарз суммаси Қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин. Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.

Фоизларни тўлаш муддатлари ва тартиблари Қарз шартномаси билан белгиланади.

 


Авторизация