ҲАМКОРЛИК МEМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Арнасой тумани ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик мeморандум имзоланди

Арнасой тумани ҳокимлиги билан "Newcade Nevkade Grp" компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги мeморандум имзоланди.

Ривожланган мамлакатлар амалиёти шуни кўрсатадики, инвестиция жалб қилмай туриб, иқтисодиётни етарли даражада ривожлантириб бўлмайди.

Арнасой тумани ҳокимлигида Германиялик инвесторлар билан учрашув ўтказилди. Унда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов "Newcade Nevkade Grp" компанияси директори Mehmet Ali Gediz томонидан тақдим қилинган лойиҳалар билан яқиндан танишиб чиқди.

Бўлиб ўтган музокаралар асосида қуёш электростанциясини қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, маҳсулотларни экспорт қилишни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш ётади.

 

Саид Донишев


Авторизация