ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ТАШРИФИ

  Жорий йилнинг 17-26 январь кунлари Жиззах вилояти ҳокими бошчилигида 70 нафарлик делегация Хитой Халқ Республикасида бўлган эди. Ташриф давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатларининг 700 дан ортиқ бизнес вакиллари ва вилоят делегациясидан 100 нафарга яқин тадбиркорлар иштирокида инвестиция киритиш юзасидан ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтганди.

  Куни кеча мазкур учрашувлар давоми сифатида савдо иқтисодий шартномалар тузиш учун Хитой давлати тадбиркорлари Жиззах вилоятига ташриф буюришди.

  Вилоят ҳокими Эргаш Салиев хитойлик тадбиркорларга вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятлари ҳақида маълумот бериб, икки томон ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидлади. Ўз ўрнида Хитой давлати тадбиркорлари ҳам ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдириб ўтишди.

  Хитойлик инвесторлар Жиззах шаҳрида ўтказилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида ҳам иштирок этиб,  янги ҳамкорлар билан музокаралар олиб боришди.


Авторизация