ЭҲТИЁТСИЗЛИК ОҚИБАТИ

1991 йилда Дўстлик туманида туғилган фуқаро Д. Р. Жиззах вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИТС касаллиги аниқланиб, ушбу касалликни тарқатган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши хақида огоҳлантирилиб, тилхат берганига қарамасдан Дўстлик туманида туғилган, оиласидан ажрашган, муқаддам судланган фуқаро М.С.билан яқин интим алоқада бўлган.

Бунинг натижасида М.С.ни ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи остида қолдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Д.Р. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.

 


Жамолиддин Уринов,

Вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ катта тезкор вакили.


Авторизация