Фориш туманида савдо ярмаркалари фаолият юритмоқда

18-10-2021, 12:15
0
Шикоят қилиш

Фориш туманида бозорларда нарх-навонинг сунъий ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида “Фориш деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да савдо ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, аҳолига арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган.

Бу борада туманда фаолият юритаётган чорвачилик, сабзавотчилик, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳиссаси катта бўляпти. Улар ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини савдо ярмаркасида аҳолига арзонлаштирилган нархларда сотувини йўлга қўйишган. Савдо ярмаркасида гўшт нархи 55 000 сўмдан сотилмоқда.
Тумандаги бозорларда нарх-навонинг сунъий ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Фориш туман бўлими ходимлари доимий равишда назорат тадбирларини ўтказиб, сотувчилар билан нарх-навонинг сунъий ўсиб кетишига йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.


Авторизация