Жиззахда ўтказилган "Ўзимиз келдик" лойиҳасида 273 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

18-10-2021, 12:12
0
Шикоят қилиш

Жиззах вилоятида 16-17 октябрь кунлари ўтказилган "Ўзимиз келдик" лойиҳасида 13 та туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан жами 273 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Мобил хизмат давомида энг кўп СТИР аниқлаш, Пенсия (нафақа) ҳақида маълумот олиш ва Болани давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун ариза бериш хизматлари кўрсатилди.

Шунингдек, фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш билан биргаликда, сайлов қонунчилиги, ФҲДЁ бўлими хизматлари бўйича 870 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Авторизация